Telegram мессенжерида глобал носозлик юз берди. Кенг тарқалган узилишлар сабаби ҳозирча эълон қилинмади.

Фойдаланувчилар хабар жўнатишда муаммоларга дуч келди, каналлардаги маълумотлар эса янгиланмади, дея ишонч ҳосил қилди «Газета.uz» мухбири.

Хизматнинг мобиль ва веб-версияларида носозликлар кузатилди.

telegram, носозлик

Downdetector хизмати маълумотларига кўра, мессенжер ишидаги муаммолар ҳақида хабарлар соат 23:00 дан кейин кела бошлаган, соат 01:00 атрофида мессенжер яна ишлай бошлаган.

Муаммолар нафақат Ўзбекистонда, балки Россия, Украина, АҚШ, Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қайд этилган. Фойдаланувчилар (73 фоиз) асосан Telegram`га уланиш имкони йўқлигидан шикоят қилган.

Telegram Ўзбекистондаги асосий мессенжерлардан биридир. Мамлакатдаги интернет фойдаланувчиларининг 80 фоизидан ортиғи у орқали мулоқот қилади, бу тахминан 30,6 млн фойдаланувчини ташкил этади (2023 йил июнь ҳолатига кўра).