08 июнь куни соат 11:45 атрофида Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида ўзбекистонликлар бўлган машинада ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчихонаси.

Қайд этилишича, ҳолат Макат тумани ҳудудидан ўтувчи Атирау-Актобе автомобил йўлининг 31-километрида содир бўлган. Lada Largus машинаси Россия-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Ёнғин соат 12:50 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Автомобиль ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи жарохат олмаган, қолган 2 та йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят касалхонасига ётқизилган.

«Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган. Ушбу ҳолат бош консулхона назоратига олинган», — дейилади хабарда.