Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Captiva уриб юбориши оқибатида 1985 йилда туғилган эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

ЙТҲ 8 июнга ўтар кечаси Султонали Машҳадий кўчасида содир бўлган. 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль тўқнашган пиёда ҳалок бўлган.

ИИББ матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган, эркак эса дўкон ёнида ўтирган.

Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса, жиноят иши қўзғатилган.