Вон До Ён Корея Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. Жума куни у ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Тайинлов Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида амалга оширилди. У 13−15 июнь кунлари мамлакатда бўлади.

Вазир ва элчи ўртасидаги суҳбатда икки давлат раҳбарларининг бўлажак саммити, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатлар ўртасидаги «анъанавий яқин алоқаларда янги ўсиш нуқталарини кашф этиш» масалалари муҳокама қилинди, дейилади вазирнинг Telegram`даги каналида.

2022 йилнинг мартидан жорий йилнинг мартигача Корея Республикасининг Тошкентдаги элчиси Ким Хи-санг бўлган.