Сирдарё вилояти Сардоба туманига Зиядулла Данабаевич Каримов ҳоким этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Зиядулла Каримов 1979 йилда Сайхунобод туманида туғилган.2001 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2007 йилда Тошкент молия институти ва 2010 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У шу кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Янги лавозимда Каримов 2022 йил 17 октябрдан 2024 йилнинг майига қадар ишлаган Акмал Мирзаев ўрнини эгаллади. Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлганди.