Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 4 июнь куни Nexia-3 машинасида ёнғин юзага келди, деб хабар бермоқда шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳолат оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Суриштирув ишлари бошланди, ёнғин сабаби ва зарар миқдорига аниқлик киритилади, дейилади хабарда.

ЙҲХБ ҳайдовчилардан машинасининг техник созлигига эътиборли бўлишни сўради.