Олмаота шаҳрида «Марказий Осиё HR бренди 2023» мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ANORBANK маданий трансформация лойиҳаси билан «Минтақа» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. «Агар сиз дунё ўзгаришини истасангиз, ўзингиз ўзгаринг», — дейилади лойиҳа шиорида. Унинг асосий ғояси компаниядаги корпоратив маданиятни ўзгартиришга қаратилган бўлиб, у орқали банк миссияси ҳамда унинг қадриятларини янгилаш кўзда тутилган.

anorbank, реклама

«Банкимизда қадриятлар шунчаки қуруқ сўз эмас, балки корпоратив маданиятимизни белгилайдиган ҳақиқий тамойиллардир. Қадриятларимизни тузишда биз мижозларимиз ва ходимларимизга биз билан мулоқот қилишдан қандай натижалар кутишлари мумкинлигини тушунишларини хоҳладик; ходимлар учун қарор қабул қилиш жараёнини соддалаштирдик, шунингдек, номзодларни танлаш жараёнида ўрнак олса бўладиган ташкилот бўлишга ҳаракат қилдик», — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди ANORBANK кадрлар бўлими директори Онажон Жуманиёзова.

anorbank, реклама

«Марказий Осиё HR бренди» мукофоти — иш берувчилар орасида машҳур ва нуфузли мукофотлардан бири бўлиб, у орқали кадрлар билан ишлаш соҳасидаги илғор лойиҳалар эътироф этилади. «Минтақа» номинациясида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон шаҳарларида амалга оширилган муваффақиятли лойиҳалар алоҳида кўриб чиқилади ва баҳоланади.

anorbank, реклама

«11 йил давомида „Марказий Осиё HR бренди“ мукофоти муҳим халқаро тадбир сифатида эътирофга сазовор бўлди. Йилдан йилга биз иштирокчилар лойиҳалари сифатининг сезиларли даражада ўсиши ҳамда янги ғоялар ва тенденцияларнинг пайдо бўлишини кўрмоқдамиз. Кўп вақт талаб қилувчи жараёнлар ўрнини инновацион ечимлар эгалламоқда, технологиялар жадал ривожланмоқда. Шу боис рақамли даврнинг чақирувларига тайёр бўлиш керак. Ижодкорлик ва мослашувчанлик иштирокчилар лойиҳаларида тобора кўпроқ эътиборга олинадиган хусусиятларга айланиб бормоқда», — таъкидлади HeadHunter бренд маркази директори Нина Осовицкая.

anorbank, реклама


ANORBANK биринчи маҳаллий рақамли тижорат банки ҳамда Ўзбекистоннинг энг қиммат брендларидан бири бўлиб, у мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда янги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Унинг вазифаси вақтни тежайдиган ва мижозлар истакларини ўзида мужассам қилган ишончли маҳсулотларни яратишдир.

ANORBANK`нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган.

Телефон: 1290.

Сайт: anorbank.uz
Facebook: fb.com/anorbank
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқлари асосида.