ЮНИСЕФ Қашқадарё вилоятида 150 минг она ва болага тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказиб берди. Бу ҳақда ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар бермоқда.

Ускуналар Вилоят болалар шифохонаси ва Вилоят перинатал марказига топширилди.

Келтирилган тиббий ускуналар ёрдамида тиббиёт ходимлари оғир аҳволдаги янги туғилган чақалоқлар ва оналарнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тезкор ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин бўлади. Янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичлари ошади, дейилади хабарда.

юнисеф, кислород ускуналари, она ва бола саломатлиги

ЮНИСЕФ туғуруқ вақтида ва ундан кейинги даврда ҳаётни сақлаб қолувчи тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш учун кўмак беришда давом этаётгани таъкидланди.

Кислород ускуналарини етказиб бериш ЮНИСЕФнинг коронавирусга қарши кураш воситаларидан фойдаланишни тезлаштириш учун таъминотни молиялаштириш фонди ёрдамида амалга оширилди.