28 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтхт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Соат 23:10 да туманнинг Дўрмон йўли кўчасида 38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Monza ва 48 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-1 тўқнашган.

ЙҲ туфайли Nexia ҳайдовчиси жароҳат олган. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.