Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Тошкент шаҳрида фуқароларни Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишга уринганлар ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Telegram`даги Xavfsizlik каналида тезкор тасвирлар акс этган видео жойланди.

Келтирилишича, Чилонзор туманида яшовчи шахс Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида унга Ҳаж сафарига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтган. Сўнг зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

дхх, ҳаж-2024

Бошқа ҳолатда эса пойтахтдаги сайёҳлик фирмаси ходими фуқарони сохта ҳужжатлар орқали Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 5,5 минг доллар олган вақтида ушланди.

дхх, ҳаж-2024

Тошкентдаги яна бир сайёҳлик фирмаси бошқарувчиси ва унинг ходими «Ҳаж-2024» мавсумида Саудия подшоҳлигига сафарга юбориш эвазига 8,5 минг доллар талаб қилгани маълум бўлди. Гумондорлар 4 минг доллар олган вақтларида ушланди.

дхх, ҳаж-2024

Қўқон шаҳрида кузатилган ҳолатда эса сайёҳлик фирмасининг иш бошқарувчиси 2 кишини Ҳажга юбориш эвазига 12 минг доллар талаб қилгани, пулдан 10 минг долларини олган вақтида орган ходимлари томонидан қўлга тушгани хабар қилинди.

дхх, ҳаж-2024

Қўқондаги яна бир сайёҳлик фирмасида эса маҳаллий фуқарони Ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган ходим ундан 6 минг доллар сўрагани, ишчи пулнинг ярмини олган вақтида ушлангани маълум бўлди.

дхх, ҳаж-2024

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида шу каби ноқонуний хизмат кўрсатганлар ушлангани хабар қилинганди.