27 май куни Кўксарой қароргоҳида Россия президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Шундан сўнг давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар, дейилади хабарда.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Улардан сўнг икки давлат делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади.

Фото

владимир путин, шавкат мирзиёев

владимир путин, шавкат мирзиёев

владимир путин, шавкат мирзиёев

владимир путин, шавкат мирзиёев

владимир путин, шавкат мирзиёев

владимир путин, шавкат мирзиёев

владимир путин, шавкат мирзиёев

владимир путин, шавкат мирзиёев

владимир путин, шавкат мирзиёев