Италиянинг Рим шаҳридаги Бонапарт саройида таниқли мода фотографи Марио Тестинонинг «Гўзал дунё» кўргазмаси очилди. Унда, жумладан, Ўзбекистонда суратга олинган асарлар тақдим этилган, дея хабар қилди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

Фотограф Ўзбекистонда икки марта бўлган. Кўргазмадан қорақалпоғистонлик, сурхондарёлик ва бухоролик келинлар, шунингдек, курашчининг суратлари ўрин олган.

гўзал дунё, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, марио тестино

Лойиҳа Arthemisia компанияси томонидан DomusArtium билан ҳамкорликда Маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси, Art Partner ва Generali ValoreCultura кўмагида тайёрланди ҳамда ишлаб чиқилди.

«Ушбу лойиҳа яратилган лаҳзадан буён мен уни „Гўзал дунё“ деб аташ зарурлигини ҳис этдим, чунки илгари бўлмаган жойларда кўркамликнинг янги турларини кашф қилдим. Ўз саёҳатларим давомида шуни англадимки, агар мамлакат ўз тарихи ва анъаналари ўртасидаги риштани йўқотса, чинакамига нимадир бебаҳо нарса йўқотилади. Ўзбекистон ўзининг бой маданий ва тарихий ҳикоянавислиги билан мени лол қолдирди ва бу жиҳатлар кўргазма лойиҳамда ўз аксини топган», — деди Марио Тестино.

гўзал дунё, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, марио тестино

Тадбирнинг махсус меҳмони Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов бўлди. У созандалар билан биргаликда ғижжак, рубоб ва доирада анъанавий ўзбек миллий куйларини ижро этди.

Кўргазма 25 августга қадар давом этади.