24 май куни Тошкент шаҳрида ишчини қум босиб қолди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, соат 17:05 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яккасарой тумани «Дилбулоқ» МФЙ ҳудудида бир нафар фуқарони янги қурилаётган турар жой мажмуаси чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтида тупроқ босиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

тупроқ босиб қолиши, фвв

Айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган.

Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида, дейилади хабарда.