2024 йилнинг 27, 28 май кунлари 775/776-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар қилди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
  • 776-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш имкони мавжуд.

Аввалроқ 31 май, 1−2 июнь кунлари ҳам Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» поездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинганди.