1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қўшимча «Афросиёб» электропоезди 31 май, 1−2 июнь кунлари ҳаркатланади.
Уларнинг жадвали қуйидагича:
- 775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.
- 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш имкони мавжуд.