Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган собиқ МХХ биноси яқинидаги 26 туп дарахт кесилгани ҳақида видео тарқалганди. Экология бошқармаси ушбу дарахтлар кесилмаётганини, қурилиш ишлари сабаб бошқа ҳудудга кўчирилаётганини маълум қилди.

«Айни дамда 14 та эман дарахти кўчириб ўтқазилди. Қолган 12 та дарахтни ҳам кўчириш жараёни кетмоқда, — деди жараёнга масъул Muna Mag корхонаси раҳбари Фаррух Ҳакимов. — Бунда барча агротехник тадбирлар олиб борилмоқда, дарахтлар яшаб кетиши учун зарур ўғитлар, озуқа моддалари билан таъминланмоқда».

Унинг таъкидлашича, бошқа ҳудудга кўчирилган дарахтлар тўлиқ яшаб кетади, бунинг учун барча зарур чора-тадбирлар олиб борилади.

Ҳамма дарахтлар соппа-соғ, олиб кетгандан кейин уч йил парвариш қилиб берамиз, деди у.

Бу вақт давомида доимий суғориш, ўғитлаш, илдиз тизимини озиқлантириш, ҳашаротлар ва зараркунандаларга қарши кураш каби зарурий ишлар амалга оширилади. Кўчирилаётган дарахтлар Тошкент вилоятидаги боғ учун мўлжалланган ҳудудга ўтқазилади.

Видео