23−26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши муносабати билан сел тошқини хавфи мавжуд, деб хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

23 май куни чўл ҳудудларда, 24−26 май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралди.

«Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.