Норвегия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Йонас Гар Стере маълум қилди, деб ёзди маҳаллий NRK нашри.

Ирландия бош вазири Саймон Харрис ва Испания бош вазири Педро Санчес ҳам Фаластин давлатини тан олиш бўйича қарорни эълон қилди. Норвегия ва Испаниянинг қарори 28 майдан кучга киради.

«Ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган урушнинг авж олган вақтида биз исроилликлар ва фаластинликлар учун сиёсий ечим таклиф қиладиган ягона муқобилни сақлаб қолишимиз лозим: тинчлик ва хавфсизликда, ёнма-ён яшовчи икки давлат», — деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере.

Бу қарорлардан сўнг Европа Иттифоқининг Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган мамлакатлари сони 13 тага етди.

Agence France-Presse`нинг ёзишича, Исроил Фаластин мустақиллигини тан олиш режалари туфайли Норвегия ва Ирландиядаги элчиларини чақириб олишга қарор қилган.

Маълумот учун, G7 (Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ) давлатларидан ҳеч бири Фаластинни тан олмайди, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 193 аъзосидан 140 дан ортиғи тан олади.