16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 ёшли бола электр токи уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова матбуот хизмати хабар берди.

Вазиятни ўрганиш жараёнида бола «Омондара» МФЙ Чунқаймиш қишлоғи ҳудудидаги тепаликдан ўтган электр симини ушлагани ва у воқеа жойида вафот этгани аниқланди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Самарқанд вилоят филиалига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Ҳолат юзасидан Нуробод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Болалар омбудсмани вазиятни назоратга олди, дейилади хабарда.