Еврокомиссия эълон қилган статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда ўзбекистонлик сайёҳлар Шенген визаси учун 46,5 мингдан ортиқ сўров юборган, уларнинг 16,5 фоизи рад этилган, берилган кўп марталик визалар улуши бироз қисқарган.

Ўзбекистоннинг Шенген визалари бўйича статистика

Йил
Виза олиш учун аризалар сони
Берилган визалар (шу жумладан кўп марталик)
Кўп марталик визалар сони
Чекланган ҳудудда амал қилувчи виза
Рад этилган аризалар сониРад этилган аризалар улушиКўп марталик визалар учун аризаларни рад этиш даражаси
2023
46 503
38 333
13 314
358
7654
16,5%
34,7%
2022
39 509
32 849
13 592
379
6385
16,1%
41,4%
2021
8929
7582
4367
153
921
10,6%
57,6%
2020
6770
5376
2098
66
1283
19,1%
39,0%
2019
33 931
27 937
7198
242
5621
16,6%
25,8%

Манба: Еврокомиссия.

Жами ҳисобда Ўзбекистон фуқаролари 2023 йили 2022 йилга (39,5 минг) нисбатан 17,7 фоиз кўп ариза топширган. Улардан 38,33 минг нафари виза олган, бу аввалги йилга нисбатан 16,7 фоизга кўпроқ.

Берилган визалар орасида кўп марталик визалар сони 13,3 мингтани ёки 34,7 фоизни ташкил этди. Бу 2022 йилга нисбатан 2 фоизга кам — ўшанда берилган кўп марталик визалар сони деярли 13,6 мингтани, уларнинг улуши эса 41,4 фоизни ташкил этган.

7654 нафар аризачига виза бериш рад этилган. Еврокомиссия маълумотларига кўра, рад этиш даражаси 16,5 фоизни ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан (16,4 фоиз) бироз юқори, аммо 2019 йилдаги пандемиядан олдинги ко’рсаткичдан (16,6 фоиз) камроқ.

Европа Комиссияси маълумотларига кўра, барча мамлакатлардан Шенген визаси учун жами 10,3 млндан ортиқ ариза келиб тушган. Улардан 8,49 млн нафари виза олган, рад этиш даражаси 16 фоизни ташкил этган ва 2022 йилга нисбатан деярли 2 фоизга камайган. Барча мамлакатларда берилган визалар ичида кўп марталик визалар улуши 54 фоизни ташкил этган.

Виза олиш учун энг кўп аризаларни Хитой (1,1 млн, 2022 йилда бу мамлакат фуқаролари 92,7 минг ариза билан 22-ўринда эди) Туркия (1 млн), Ҳиндистон (966 минг), Марокаш (591 минг) ва Россия фуқаролари топширган (520 минг).

Рад этишлар сони бўйича Африка давлатлари, Покистон, Сурия ва Шри-Ланка етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатлар фуқаролари топширган аризачиларни рад этиш даражаси 35−50 фоизга етади.