Ўзбекистонда 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси эслатиб ўтди.

Тегишли санадан қуйидагилар учун ҚҚС тўланади.

Савдо айланмаси бўйича:

  • тиббий хизматлар;
  • ветеринария хизматлари;
  • дори воситалари;
  • ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:

  • дори воситалари;
  • ветеринария дори воситалари;
  • тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;
  • шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

Аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:

  • сув таъминоти;
  • канализация;
  • санитария жиҳатдан тозалаш;
  • иссиқлик таъминоти.

Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилган.

Аввалроқ «Газета.uz» 2024 йилги солиқлар бўйича ўзгаришлар бўйича шарҳ эълон қилганди.