Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган Осиё чемпионатини 7 та медаль — 2 та кумуш ва 5 та бронза билан тугатди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Совриндорлар рўйхати

Кумуш:

  • -86 кг: Жавраил Шапиев (эркин кураш)
  • -92 кг: Шерзод Поёнов (эркин кураш)

Бронза:

  • -79 кг: Асомиддин Ҳасанов (эркин кураш)
  • -72 кг: Абдулло Алиев (юнон-рум кураши)
  • -77 кг: Дониёрхон Набиков (юнон-рум кураши)
  • -82 кг: Муҳаммадқодир Расулов (юнон-рум кураши)
  • -87 кг: Раҳимжон Узоқов (юнон-рум кураши).

Маълумот учун, 19−21 апрель кунлари Бишкекда Париж-2024 лицензион турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради.