Россия томонидан Украинанинг Чернигов шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ киши, жумладан, икки бола яраланди, деб хабар бермоқда Украина ИИВ.

Чернигов вилояти расмийларига кўра, шаҳар марказига учта ракета учирилган. Саккиз қаватли бино вайрон бўлган, шунингдек, тўртта кўп қаватли уй, шифохона, олий ўқув юрти ва ўнлаб автомобилларга зарар етган.

Фавқулодда хизматлар вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирди. «Афсуски, қурбонлар сони ортиши мумкин. Агар Украина етарлича ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олганида ва Россия террорига қарши курашда дунёнинг қатъияти етарли бўлганида, бу воқеа содир бўлмасди», — дея қўшимча қилди у.

Россия томони зарба бўйича ҳозирча изоҳ бермади.