Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари 5 апрель куни Хивада бўлиб ўтган музокараларда Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар қилди Оқўрда матбуот хизмати.

Президентлар Марказий Осиё раҳбарларининг навбатдаги олтинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг бориши, шунингдек, C5+ форматидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё бешлигининг сўнгги саммити 2023 йил сентябрида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.

️Минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш контекстида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш, Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича юк ташишни ташкил этиш учун Қозоғистон-Хитой чегараси ва Ўзбекистонда ўзаро манфаатли асосда юк терминалларини тақдим этиш ташаббусларини олқишлади.

️Лойиҳа ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, ташилаётган юклар ҳажмини ошириш, шунингдек, жанубий йўналишда юк ташиш ҳажмини ўстириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

️Қўшма корхона Трансафғон йўналишини ривожлантиришда иштирок этади, дейилади ҳисоботда.