3 апрель маҳаллий вақт билан соат 07:58 да Тайваннинг шарқий қирғоғидаги Евросиё ва Филиппин денгизи плиталари чегараси яқинида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, зилзиладан кейин 13 дақиқадан сўнг 6,5 магнитудали яна бир зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Тайваннинг Хуалян шаҳридан 18 км жанубда, ўчоғи эса 15,5 км чуқурликда жойлашган.

Фото: АҚШ Геология хизматиФото: АҚШ Геология хизмати

Даставвал, Япония метеорология агентлиги мамлакатнинг жануби-ғарбий соҳилларида цунами хавфини эълон қилди. Кейинроқ бу огоҳлантириш бекор қилинганини маълум қилди.

АҚШ Геология хизмати маълум қилишича, ушбу зилзила 25 йил ичида Тайвань тарихида содир бўлган энг кучлиси. 1999 йил сентябрь ойида Тайванда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлганди. У 5 мингдан ортиқ биноларни вайрон қилган ва 2400 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Видео