Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби билан танишди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўтган йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилган мактаб 250 ўринга мўлжалланган. Жорий ўқув йилида 145 нафар ўғил-қиз биринчи синфга қабул қилинган.

Бу ерда ёшлар 12 йўналиш бўйича мактабдан ташқари таълим олади. Ўқувчилар ижодий имтиҳонлар асосида саралаб олинади.

Мактабда 50 га яқин ўқув ва компьютер синфлари мавжуд. Кутубхонада 5500 дан ортиқ дарслик ва ноталар бор.

Шавкат Мирзиёев санъат маънавий бой авлодни тарбиялашга хизмат қилишини, санъатга меҳрни болаликдан шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

Шу мақсадда умумий таълим тизими билан мусиқа таълими дастурларини уйғунлаштириш муҳимлиги айтилди. Президент санъат мактабларининг олийгоҳлар, театрлар ва бошқа маданият муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш вазифасини ҳам қўйди.

Фото

мусиқа ва санъат мактаби, таълим, шавкат мирзиёевмусиқа ва санъат мактаби, таълим, шавкат мирзиёевмусиқа ва санъат мактаби, таълим, шавкат мирзиёевмусиқа ва санъат мактаби, таълим, шавкат мирзиёевмусиқа ва санъат мактаби, таълим, шавкат мирзиёев