31 март куни соат 22:45 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Сеул кўчасида ЙТҲ рўй берди, деб хабар қилмоқда ЙҲХБ ахборот хизмати.

Унда 3 та автомобиль иштирок этди: Nexia 3 (ҳайдовчиси 30 ёш) ва 2 та Cobalt (ҳайдовчилари 22 ва 42 ёш). Ҳодиса қандай юз бергани бўйича маълумот берилмаган.

ЙТҲ оқибатида 22 ва 30 ёшли ҳайдовчилар жароҳатланиб, шифохонага олиб кетилди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.