28 март куни соат 10:40 атрофида Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида Cobalt автомобили юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда MilliyTV телеканалининг Millar дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, 25 ёшли Cobalt ҳайдовчиси Бухоро-Нукус йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарув пайтида ухлаб қолган. Сўнг ўзидан олдинда кетаётган Isuzu юк машинасининг орқа қисмига урилган.

Оқибатда енгил транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Машина салонида бўлган 31 ва 22 ёшли фуқаролар жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан Тупроққалъа ИИБ томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.