Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таътил 27 март кунига қадар — 7 кун давом этади. IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомда белгиланган.