18 март куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ўтказилаётган сайилда газ чақнаши оқибатида газ баллони портлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

37 нафар фуқаро ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олган ва шифохонага олиб кетилган. Улардан 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, 17 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган. 13 нафарида тан жароҳатлари аниқланмагани сабабли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига қайтарилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Кўкдала тумани прокуруратураси томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.