«Ўзавиация» агентлиги томонидан Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиқатновларни амалга ошириш учун рухсат берилди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Рухсатнома 13 март куни берилган. Авиаташувчи Туркистон — Самарқанд — Туркистон йўналиши бўйича DHC-8−402 самолётида парвозларни амалга оширади.

Авиакомпания февраль ойи охирида шаҳарлар ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш режасини эълон қилган. 15 мартдан бошлаб парвозлар ҳафтасига икки марта — ҳар жума ва якшанба кунлари амалга оширилади:

  • Туркистондан учиш — 20:20, Самарқандга қўниш — 21:20;
  • Самарқанддан учиш — 22:10, Туркистонга қўниш — 23:10.

Бир томонга чипта нархи 25 минг тенгедан бошланади (Марказий банкнинг 16 мартдаги курси бўйича 706 минг сўм).

Qazaq Air минтақалараро авиакомпания бўлиб, 2018 йилда ташкил этилган. У «Самрук-Казына» миллий жамғармасига тегишли, компания хаби Остона аэропортида жойлашган. Асосан Қозоғистон ва Россия шаҳарлари ўртасида қатновлар амалга оширади.