Reach Impex Адлия вазирлигига «McDonald's» товар белгисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилди, дея хабар қилмоқда Spot.

mcdonald’s, фастфуд

mcdonald’s, фастфуд

Ариза берувчи Reach Impex компанияси бўлиб, у 11 март куни 202401749 ва 202401748 рақамлари остида иккита ариза топширган. Ҳозир улар «расмий экспертиза жараёнида».

«Газета.uz»нинг сўровига компания вакили тармоқнинг Ўзбекистонда филиалини очиш режалари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. «Мен ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман», — деди Reach Impex вакили.

2022 йил 19 апрелда 211,1 миллион сўм устав фонди билан рўйхатдан ўтган ва улгуржи ноихтисослашган савдо билан шуғулланувчи компания таъсисчилари Баҳодир Бурхонович Усмонов (60 фоиз) ва Аброр Ахралович Абдужабборов (40 фоиз) бўлиб, улар компания раҳбари ҳам ҳисобланади.

mcdonald’s, фастфуд

Баҳодир Усмоновнинг фамилияси ва исми келиб чиқиши ўзбекистонлик россиялик миллиардернинг укаси Алишер Усмоновнинг фамилияси ва исмига тўғри келади.

Reach Impex ҳам аввалроқ Россиянинг «Крошка-Картошка» тез овқатланиш тармоғининг Ўзбекистонда савдо белгисини рўйхатдан ўтказган эди.