5 март куни соат 15:30 да Гулистон шаҳридаги 8-мактаб қоровули бинога кираверишда Миллий гвардия ходими кийимидаги йигитни тўхтатганда унинг гувоҳномаси сохта экани маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Мактаб раҳбарияти бу йигитни танимаслигини, унинг муассасага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

Миллий гвардия ходимининг сохта гувоҳномасини топшириш ҳақидаги сўровга жавобан У.Х. қўполлик қилиб, қаршилик кўрсатган. Маълум бўлишича, у Гулистон шаҳридаги 16-мактабнинг 11-синфида ўқийди.

Йигитдан сохта форма ва ҳужжатлар олиб қўйилган. Гулистон шаҳри прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, унинг нима учун мактабга кирмоқчи бўлгани аниқланмоқда.