Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 13- ва 17-сонли умумтаълим мактабларида «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Февраль ойи охирида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабларга 300 миллион сўм ваъда қилганди. Унинг фикрича, телефон болаларни ҳам, катталарни ҳам бузади.

Мазкур таклиф ижросини таъминлаш бўйича Ангрен шаҳридаги 13- ва 17-сонли умумтаълим мактабларида «Телефонсиз мактаб» тизими йўлга қўйилди. Ҳокимлик хабарига кўра, бу усул орқали «ўқувчиларнинг эътибори ўқитувчилар томонидан берилаётган билимларни янада чуқурроқ эгаллашга қаратилди».

Шунингдек, ота-оналар кузатув кенгаши билан мактаб маъмурияти ҳамкорликда йиғилиш ўтказилди. Телефондан таълим муассасасида умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилди ва барча томонидан бирдек маъқулланди, дейилади хабарда.

Фото

мактаблардаги телефонлар, телефонсиз

мактаблардаги телефонлар, телефонсиз

мактаблардаги телефонлар, телефонсиз

мактаблардаги телефонлар, телефонсиз