Ҳар бир талаба Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида (ТХВУ) таълим олиб, ўз потенциалини намоён қилиши мумкин. Foundation (CIFS) халқаро курсидан докторлик даражасига қадар ТХВУ 2002 йилдан буён талабаларга академик ва карьера мақсадларига эришишда ёрдам бериб келмоқда. Статистик маълумотларга кўра, ТХВУ сўнгги битирувчиларининг деярли барчаси ўқишни тугатгандан сўнг кейинги олти ой ичида иш билан таъминланган.

ТХВУ Британиянинг The University of Westminster университети томонидан аккредитациядан ўтган ўқув дастурларида ўқишни таклиф қилмоқда. Улар орасида:

  • бакалавриат (CIFS, Undergraduate):
    • BSc Business Information Systems — «Бизнесда ахборот тизимлари»;
    • BSc Finance — «Молия»;
    • BSc Economics with Finance — «Иқтисодиёт ва молия»;
    • BA Business Management — «Бизнес менежмент»;
    • BA Commercial Law — «Тижорий ҳуқуқ».
  • магистратура (Postgraduate):
    • MSc in Applied Economics — «Амалий иқтисодиёт»;
    • MSc in Business Intelligence and Analytics — «Бизнесда таҳлил қилиш ва аналитика»;
    • LLM in International Commercial Law — «Халқаро тижорий ҳуқуқ»;
    • MA in Human Resource Management and Talent Development — «Инсон ресурсларини бошқариш ва истеъдодни ривожлантириш»;
    • MA in International Business Management — «Халқаро бизнес бошқаруви»;
    • MA in Learning and Teaching — «Таълим олиш ва ўқитиш бўйича магистратура»;
    • MSc in Public Health Science — «Жамоат саломатлиги фани»;
    • MSc in Research Methods — «Тадқиқот методлари».

Стипендия ва грантлар

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети бакалавриат таълим йўналишининг биринчи курсига CIFS (Certificate in International Foundation Studies) қабул қилинган Ўзбекистон фуқароларига ўқиш тўловининг 100 фоизини қоплайдиган грант дастурини таклиф этади.

Танлов ТХВУ математика фанидан кириш имтиҳони ҳамда IELTS имтиҳони натижалари асосида икки босқичда ўтказилади. Юқори балл тўплаган номзодлар иккинчи босқичга — математикадан ёзма тестга таклиф қилинади.

Университетнинг кампуси ва ижтимоий ҳаёт

ТХВУ кампуси Тошкентнинг марказий туманларидан бирида жойлашган бўлиб, улар жойлашган кўчалар номини олган учта асосий ўқув биносидан иборат. Бундан ташқари, университет ҳудудида катта спорт мажмуаси (Sport Hall) ва ўқув-ресурс маркази (Learning Resource Centre) мавжуд.

вестминстер, реклама

ТХВУ`нинг ўзига ҳос хусусиятларидан бири — бу талабаларнинг ёрқин ҳаёти бўлиб, улар турли ҳил маданий тадбирларда, танловларда фаол иштирок этиб, ижодий ва ижтимоий тўгаракларда қатнашадилар ҳамда ўзларининг инновацион ижтимоий лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этадилар.

Клуб ва жамиятлар талабалар ҳамда ходимларни қувонтиради. Улар орасида:

  • ҚВЗ;
  • драма тўгараги;
  • Warm Heart хайрия жамғармаси;
  • «Волонтёрлар мактаби» клуби;
  • Tashkent International Model United Nations ҳамжамияти;
  • тадқиқотчилар ҳамжамияти;
  • ТХВУ талабалар уюшмаси.

Talent Show, Culture Fair, Fashion Show, Job Fair ҳар йили ТХВУ ва кенг жамоатчиликни бирлаштирадиган муҳим воқеаларга айланди.

Шунингдек, ТХВУ`да талабаларга қулайликларни таъминлаш мақсадида тўлиқ жиҳозланган иккита катта ётоқхона мавжуд.

вестминстер, реклама

Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

Қабул жараёни онлайн рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади.

Бакалавриатнинг биринчи йилига қабул қилиниш учун қуйидаги ҳужжатларни юклаш керак:

  • шахсий фотосурат;
  • шахсий гувоҳнома (икки томони) ёки паспорт нусхаси;
  • ўрта мактаб дипломи транскрипти билан;
  • инглиз тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат — IELTS, TOEFL ёки унинг эквиваленти.

Қабул жараёни ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.


Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда биринчи халқаро университетлардан бири ҳисобланади. Буюк Британиядаги Вестминстер университетининг (The University of Westminster) аккредитацияланган университети ва ҳамкори сифатида ТХВУ Вестминстер университетидан (Лондон) халқаро диплом олиш имкониятини беради.

2023 йил декабрь ойида ТХВУ «Тадқиқотларнинг жамиятга таъсири: ижтимоий фанлар» соҳасидаги илмий ютуқлари учун Scopus Award — 2023 мукофотига сазовор бўлди. ТХВУ ушбу нуфузли мукофотга университетдаги юзлаб академик ходимларнинг жамоавий саъй-ҳаракатлари, билимни оммага татбиқ этишга бўлган интилиш, академик тараққиётни ривожлантиришга ва жаҳон илмий ҳамжамиятига қўшган ҳиссалари туфайли эришди.

The University of Westminster 2023 йил Teaching Excellence Framework (TEF) рейтингида Silver даражасига сазовор бўлди. Университет умумий рейтингда, шунингдек, «Талабалар тажрибаси» ва «Талабалар самарадорлиги» тоифаларида Silver мақомини олди. Бу ушбу йўналишларда ўқитиш стандартлари юқори сифатлилигини англатади.

Телефонлар: (+998) 71−238−74−00, (+998) 71−238−74−44.

Сайт: wiut.uz
Facebook: fb.com/wiut.uz
Instagram: @wiutuni
Telegram: t.me/wiut_official_telegram
LinkedIn: linkedin.com/school/wiut-uni-uz
Youtube: Westminster International University in Tashkent

Реклама ҳуқуқлари асосида.