Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилоятида хонадонда майнинг қурилмаларини яширин йўл билан электр тармоғига улаб, ноқонуний фойдаланиб келганларни аниқлади.

Маълум бўлишича, Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Р. ўз хонадонининг ертўласида майнинг қурилмаларини ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан электр тармоғига улаб ишлатган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 3 млрд 2 млн сўм миқдорида электр ноқонуний ишлатилган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Аввалроқ Фарғона вилоятининг икки ҳудудида 5 нафар фуқаро хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаб, 7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказганди.