Тошкент шаҳри Олмазор туманида 4 февраль куни тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Соат 16:30 да туманнинг Нурафшон-Беруний кўчалари чорраҳасида 1982 йилда туғилган Н.К. бошқарувидаги Ford (тармоқларда ЙТҲ фотоси тарқалди, унга кўра, Ford тез ёрдам машинаси бўлган) ҳамда 1987 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Nexia 3 тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Nexia 3 ҳайдовчиси ҳамда Ford`нинг 1 нафар йўловчиси жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.