Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасидаги туннелда 2 февраль куни 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

ЙТҲ соат 18:30 ларда қуйидаги машиналар иштирокида юз берган:

  • Р.Т. (1992 йилда туғилган) бошқарувидаги Lacetti;
  • Ш. И. (1989) — Matiz;
  • Б.Қ. (2004) — Matiz;
  • Ж.С. (1990) — Spark;
  • Д.Қ. (1992) — Spark.

Ҳодиса оқибатида йўл четида техник носоз ҳолатда турган Matiz автомашинасини (асосий суратда) таъмирлаётган икки киши енгил жароҳат олган, уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.