Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогининг чорак финалида турнир мезбони Қатарга қарши майдонга тушиб, асосий бўлимда 1:1 натижа қайд этди. Пенальтилар сериясида қатарликлар ғалаба қозонди.

Ўйин 3 февраль куни Аль-Хор шаҳрининг Аль-Байт стадионида бўлиб ўтди, учрашув бош ҳаками жанубий кореялик Ким Ҳи Гон.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан қатарликлар рақибларга қарши хафвли ҳужумлар йўллай бошлади. 10-рақамдаги футболчи Аль-Хаидос майдон четидан тепган тўп дарвозабон Ўткир Юсуповнинг қўлига тегиб, дарвозадан жой олди. Шу тариқа, 27-дақиқада автогол сабаб ҳисоб очилди — 0:1. Ундан сўнг жамоалар кўплаб хавфли зарбалар қайд этганига қарамай, биринчи бўлимда бошқа ўзгариш бўлмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Қатар дарвозабони Мешалл Аисса Баршам ўзбекистонлик фаворит Аббосбек Файзуллоевга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка олди. Бироқ, бунинг эвазига берилган жарима зарбасидан ўзбекистонликлар унумли фойдалана олмади. Узоқ кутилган жавоб голини 59-дақиқада Одилбек Ҳамробеков киритди ва ҳисоб тенглашди — 1:1.

Ўйиннинг асосий қисмига 12 дақиқа вақт қўшиб берилган бўлса-да, бу муддатда ҳам, ҳатто қўшимча 30 дақиқалик бўлимда ҳам ўйин натижаси ўзгармади.

Пенальтилар серияси натижаси:

Ўзбекистон 2:3 Қатар.
Гол муаллифлари:

Ўзбекистон: Отабек Шукуров, Шаҳбоз Умаров,

Қатар: Актам Афиф, Султан, Педро.

Таркиб

осиё кубоги 2023

Статистика

осиё кубоги 2023
Фото

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023

осиё кубоги 2023