Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 31 январь куни икки машина тўқнашиб кетиши оқибатида пиёдаларга жароҳат етди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Соат тахминан 12:30 да туманнинг Совуртепа маҳалласи ҳудудида 2002 йилда туғилган ҳайдовчи KIA машинасини бошқариб кетаётган бўлган. Шу вақтда у билан бир йўналишда ҳаракатланаётган Damas чапга бурилган, оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққан.

Тўқнашув вақтида машиналар йўл четида кетаётган ота-бола ва яна бир нафар фуқарони уриб юборган.

Вилоят ЙҲХБ 10 ёшли пиёдага жароҳат етгани, у бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг елка қисмидан ёпиқ синиш каби ташхислар билан шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда