31 январь куни кечки пайт Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида поезд Gentra`ни уриб юбориши оқибатида бир оиланинг 5 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа Шўрчи-Элбаён темирйўл бекатлари оралиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида содир бўлган. Сариосиё-Тошкент йўловчи поезди мазкур темирйўл кесишмасидан ўтаётган Gentra машинасини уриб юбориб, шошилинч тўхтаган.

Оқибатда Gentra ҳайдовчиси — 35 ёшли Б.Н. ва унинг 2 ёшли ўғли турли тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳайдовчининг 64 ёшли онаси, 29 ёшли турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзанди — 12 ёшли қизи, 9 ёшли ўғли ва 5 ёшли қизи воқеа жойида ҳалок бўлди.