Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг илк учрашувида Сурия билан дуранг ўйнади. 14 январга ўтар кечаси Қатарда бўлиб ўтган учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистонликлар тўпга кўпроқ эгалик қилди, аммо биринчи бўлимда Сурия устунлик кўрсатди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида терма жамоа босимни оширди, Сурия гол киритган бўлса-да, ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ҳисобга олинмади.

Яримҳимоячи Аббос Файзулаевнинг ҳаракатларидан сўнг ўйин сўнгида дарвоза томон биринчи зарба йўлланди. Шунингдек, захирадан майдонга тушган ҳужумчи Игор Сергеев гол киритишга ҳаракат қилди, аммо суриялик дарвозабон ҳисоб очилишига йўл қўймади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Элдор Шомуродов жароҳати сабаб турнирдаги якуний таркибга киритилмаганди.

Бош мураббий Сречко Катанец шогирдлари Австралия, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари билан «Б» гуруҳидан жой олган. Биринчи тур якунларига кўра, Австралия Ҳиндистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон ва Сурия мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди (ҳар бири 1 очкодан).

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

Жамоа Ҳиндистонга қарши навбатдаги ўйинни 18 январь куни соат 19:30 да ўтказади.

Футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги 12 январдан 10 февралгача Қатарда бўлиб ўтади, унда Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар терма жамоалари қатнашади. Чемпионлик унвонини мезбон Қатар терма жамоаси ҳимоя қилади. Турнир дастлаб Хитой томонидан ўтказилиши режалаштирилганди, бироқ мамлакат COVID-19 эпидемияси туфайли 2022 йилнинг май ойида мезбонликдан бош тортган.

Статистика

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

Фото

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол

осиё кубоги 2023, сурия, футбол