Ўзбекистон бёрдвотчерлари 2014 йилдан буён қуш кузатувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган «Катта йил-2023» танлови якунларини сарҳисоб қилди. Иштирокчиларнинг вазифаси — бутун мамлакат бўйлаб календарь йили давомида турли хил қуш турларини имкон қадар кўпроқ суратга олиш. 2022 йилда қуш кузатувчилари 278 та, 2023 йилда эса 283 та қуш турини аниқлаб, суратга олишга муваффақ бўлди.

Тош балчиқчи. Фото: Александр Райков / Birds.uzТош балчиқчи. Фото: Александр Райков / Birds.uz

«Birds.uz жамоаси фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири Зарафшон миллий боғи реабилитация маркази фаолиятини ёритишдир. Оммавий саҳифаларимиз ўқувчиларининг хайриялари эвазига қушларнинг ноёб ва Қизил китобга киритилган турларини реабилитация қилишга кўмаклаша олдик», — деди birds.uz жамоаси аъзоси, Михаэл Зукков табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси ходими Рустам Мурзаханов.

Гулдор читтак. Фото: Бахтиёр Мардонов / Birds.uzГулдор читтак. Фото: Бахтиёр Мардонов / Birds.uz

«Катта йил-2023» танлови ғолиблари Андрей Ожегов (210 тур), Александр Райков (175 тур) ва Бахтиёр Мардонов (172 тур) бўлди.

«Қушларга бўлган муҳаббатим болаликдан пайдо бўлган, — деди Андрей Ожегов. — Турли хил фотосуратлар ва орнитологияга оид китобларни тўплардим. Улғайгач эса севимли машғулотим узоқ вақт иккинчи даражали бўлиб қолди. Касбий фаолиятим ҳам зоология билан боғлиқ эмас. Кунларнинг бирида birds.uz сайтига кириб, қушларни ўзим суратга олиш иштиёқи пайдо бўлди, фотоаппарат сотиб олишим билан эса орнитологияга бўлган иштиёқим энг қизиқарли ва ҳаяжонли кўринишда — очиқ табиатдаги қушларни қидириш ва кузатиш сифатида қайта тикланди».

У бёрдвотчерлар мусобақасида иккинчи йил иштирок этмоқда, 2022 йилни «Йил дебюти» номинацияси ғолиби сифатида якунлаганди. 2023 йилда бу йўналиш ғолиблиги Оксана ва Ярослав Малаховларга насиб этди.

Соғ. Фото: Тимур Абдураупов / Birds.uzСоғ. Фото: Тимур Абдураупов / Birds.uz

«Энг қизиқарли учрашув» номинациясида Устюрт платосида катта читтакларни кузатган Тимур Абдураупов ғолиб бўлди. Мусобақа ташкилотчиларига кўра, бу тур одатда Россия ва Шимолий Қозоғистонда учрайди, катта читтаклар Ўзбекистонга камдан-кам етиб келади. Мамлакат жойлашуви учун қизиқарлилари Арктика қисқадумли скуаси ва қоратомоқ гагара кузатувларини ўз ичига олди.

Катта читтак. Фото: Тимур Абдураупов / Birds.uzКатта читтак. Фото: Тимур Абдураупов / Birds.uz

«Энг қизиқарли шаҳар учрашуви» номинациясида ғолиблик Тошкентда оддий чирилдоқ — яширин ҳаёт тарзини олиб борадиган кўзга кўринмас қушни кузатган Александр Райковга насиб этди. Ноёб фотосурат Релиса Грановская томонидан олинган.

Оддий чирилдоқ. Фото: Релиса Грановская / birds.uzОддий чирилдоқ. Фото: Релиса Грановская / birds.uz

Барча ғолибларга совға сертификатлари ва эсдалик медаллари топширилди.

«Катта йил-2024» танлови бошланган. Унда барча кўнгиллилар иштирок этиши мумкин.