Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги старти олдидан ўтказилган машғулотларда Фаластинни мағлуб этди. 7 январь куни Қатарда ўтказилган ёпиқ учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.

Ўйиндаги ягона гол ҳужумчи Бобур Абдихолиқов томонидан киритилди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ўзбекистонликлар пенальтидан фойдалана олмади.

Футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги 12 январдан 10 февралгача Қатарда бўлиб ўтади, унда Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар терма жамоалари қатнашади. Чемпионлик унвонини мезбон Қатар терма жамоаси ҳимоя қилади. Турнир дастлаб Хитой томонидан ўтказилиши режалаштирилганди, бироқ мамлакат COVID-19 эпидемияси туфайли 2022 йилнинг май ойида мезбонликдан бош тортган.

Ўзбекистон Австралия, Сурия ва Ҳиндистон термалари билан «Б» гуруҳидан жой олди. Терма жамоанинг илк ўйини 13 январь (шанба) куни соат 22:30 да Сурияга қарши бўлиб ўтади.

18 январь куни Ўзбекистон Ҳиндистон билан, 23 январда эса Австралия билан ўйнайди.