Ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи фуқародан гиёҳвандлик моддаси топилиб, олиб қўйилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

А.А.нинг (1983 йилда туғилган) уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари кўздан кечирилганда 31,8 кг марихуана, 2 грамм опий ва 2 дона психотроп дори воситаси топилган.

гиёҳванд моддалар

Самарқанд вилоятида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида 1991 йилда туғилган Р.А. ва 1992 йилда туғилган Б.М. маҳаллий фуқарога 198 дона «Зардекс» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.