Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг 2024 йилдаги ички бозорга йўналтирилган ҳажми учун шартномалар тузиб бўлинди, дея хабар бермоқда UzAuto Motors матбуот хизмати.

cobalt, damas, labo, uzauto motors

«25−27 декабрь кунлари оммабоп автомобиллар контрактацияси даврида UzAutoSavdo платформасидан фойдаланган ҳолда жами 171 минг 200 дан ортиқ шартномалар муваффақиятли тузилди. UzAutoSavdo онлайн савдо тизимида 7000 киберҳужум кузатилди. Умуман олганда, тизимда ушбу вақт оралиғида 3 млн дан ортиқ фаол сеанслар қайд этилган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактацияни 22 декабрь куни соат 12:00 да очиши хабар қилинганди. Контрактация очилганидан сўнг UzavtoSavdo тизими киберҳужумларга учради ва ишламай қолган. 25 декабрь куни соат 14:00 да у қайта очилганди.