26 декабрь куни Самарқандда рапид бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Тезкор шахмат бўйича очиқ ва аёллар ўртасидаги турнирнинг илк кунида 270 нафар шахматчи куч синашди.

Фото: ФИДЕ.Фото: ФИДЕ.

Мусобақа Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) анъаналарига асосан тантанали биринчи юришлар билан бошланди. Очиқ турнирнинг илк юришини Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев, аёллар ўртасидаги турнир илк юришини эса ФИДE президенти Аркадий Дворкович амалга оширди.

Магнус Карлсен и Тимур Гареев. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.Магнус Карлсен и Тимур Гареев. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.

Тўрт тур якунларига кўра, АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Тимур Гареевгина 100 фоизли натижа қайд этганди. Бешинчи раундда у рапид ва блиц бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб, турнир жадвалидаги биринчи ўрнини бой берди.

Илк поғонани 4,5 балл билан Магнус Карлсен, 2022 йилги Ҳиндистон чемпиони Аржун Эригайси, болгариялик Иван Чепаринов, хитойлик Юй Янъи ва ҳиндистонлик гроссмейстер Видит Сантош Гужрати бўлишиб турибди.

Фабиано Каруана. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.Фабиано Каруана. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.

Барча кучли шахматчилар ҳам турнирни ёрқин бошламади. Америкалик Фабиано Каруана ўзининг илк ғалабасини учинчи раундга келибгина қўлга киритди, бироқ сўнгги турда Павел Понкратовга қарши кечган қийин ўйинда қоқилиб, кунни 3 очко билан якунлади. Унга голландиялик Аниш Гири ҳам қўшилди, Гирининг старти омадли бўлмади ва рапидда рейтинги ундан 200+ баллга пастроқ бўлган Клементий Сичевга ғолиблик позициясини бой берди.

Нодирбек Ёқуббоев. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.Нодирбек Ёқуббоев. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.

Ўзбекистон вакиллари орасидаги энг яхши кўрсаткич Нодирбек Ёқуббоевда — 3,5 очко билан 31-ўрин. Нодирбек Абдусатторов Голландия ва АҚШ вакиллари устидан ғалаба қозонди, ҳиндистонлик Сунилдут Нараянандан мағлубиятга учради, россиялик 54 ёшли Алексей Дреев ва сербиялик Александр Инжич билан дуранг ўйнади. У 3 очко билан 57-ўринда бормоқда.

Жахонгир Воҳидов. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.Жахонгир Воҳидов. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.

Жахонгир Воҳидов (70-ўрин) ва Шамсиддин Воҳидов (78-ўрин) 3 очко билан турнир жадвалининг охирги поғоналарида жойлашган. Жаҳонгир Воҳидов (2527) рапиддаги рейтинги ундан деярли 500 поғона пастроқ бўлган россиялик 8 ёшли Роман Шогжиевга ютқазиб, биринчи давранинг асосий сенсациясини қайд этди. Ушбу ўйинда юқори даражадаги турнирларда кам учрайдиган мот ҳосил бўлди. Буни Воҳидов асосий эътиборини мураббийлик фаолиятига қаратиши ва мусобақаларда тез-тез қатнашмаслиги билан изоҳлаш мумкин.

Жавоҳир Синдаров 2,5 очко билан 92-ўриндан жой олди.

Аёллар ўртасида тўртта тур ўтказилди. 4 очко билан пешқадам бўлиб турган хитойлик Чжу Цзиньэр ва болгариялик Нургул Салимовалар эртага ўзаро баҳс олиб боради. Кейинги ўринларда 3,5 очко жамғарган олти нафар шахматчи, жумладан, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова ва ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган, 2023 йилги аёллар ўртасидаги АҚШ чемпионатида кумуш медални қўлга киритган ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова жойлашган. Улар 117 нафар иштирокчи орасида мос равишда 5 ва 4-ўринларни эгаллаб турибди.

Умида Омонова. Фото: Бунёд Рустамов.Умида Омонова. Фото: Бунёд Рустамов.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.Гулруҳбегим Тоҳиржонова. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.

Ўзбекистонлик шахматчилардан 2,5 очко жамғарган ва фақат турнирнинг рейтинг-фаворити бўлган хитойлик Цзюй Вэньцзюнга имкониятни бой берган Маржона Маликовани ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. Ҳозирда у 36-ўринни эгаллаб турибди.

Тўрт нафар кучли ва тажрибали рақиб билан тўқнаш келган Афруза Ҳамдамова эронлик халқаро мастер Сарасадат Хадемальшарьех ва грузиялик гроссмейстер Нино Бациашвилини мағлубиятга учратиб, 2 очкога эга бўлди.

5 тур натижаларига кўра турнир пешқадамлари

жаҳонгир воҳидов, магнус карлсен, нодирбек абдусатторов, рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати, шахмат

Мусобақанинг иккинчи куни 27 декабрь соат 15:00 дан бошланади. Эркаклар ва аёллар ўртасида 4 та тур ўтказилади. Рапид чемпионатининг ҳал қилувчи куни 28 декабрга тўғри келади.