Тошкент шаҳрида давом этаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг «Долзарб қирқ кунлиги» доирасида пойтахт ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 9 нафар шахс бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Қўлга олинганоар рўйхати:

  • 1973 йилда туғилган Камалов Фазлиддин Муҳиддинович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми — Товламачилик);
  • 1954 йилда туғилган Ибодов Ниёз (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);
  • 1972 йилда туғилган Умаров Лутфилла Рихсиллаевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми, 276-модда);
  • 1997 йилда туғилган Эркинов Фозил Искандар ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
  • 1985 йилда туғилган Саидов Бегзод Юлдашевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
  • 1996 йилда туғилган Самандаров Шерзоджон Зокир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
  • 1988 йилда туғилган Асатиллаев Едгар Раҳматиллаевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
  • 2000 йилда туғилган Аҳмаджонов Иззатилла Исматилла ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
  • 1973 йилда туғилган Муминов Сирожиддин Вахабович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисми — Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар).

Фуқаролар агар ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлса ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71−206−45−69, 71−206−49−46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99−370−73−94 телеграм рақамига мурожаат қилиш сўралган. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.