Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент у ерда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Бўлажак тадбир доирасида ташкилот мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилади ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқади.