«мдҳ» тегли мақолалар


Президент амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди
25 декабр 2023, 16:07

Президент амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Молдова 2024 йил охиригача МДҲдан чиқмоқчи
21 декабр 2023, 22:08

Молдова 2024 йил охиригача МДҲдан чиқмоқчи

Келаси йил охиригача Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини якунлашни режалаштирмоқда. Мамлакат аллақачон ташкилот доирасидаги ўнлаб келишувларни денонсация қилган. Кишинёв Европа Иттифоқига киришга ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари энергия тизими яхлит ишлаши учун шароитлар яратишни таклиф қилди
27 октябр 2023, 15:55

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари энергия тизими яхлит ишлаши учун шароитлар яратишни таклиф қилди

Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамдўстлик мамлакатлари энергетика тизимларининг яхлит ишлаши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, МДҲнинг ягона электрон тижорат платформасини яратишни таклиф этди.

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга ташриф буюрди
25 октябр 2023, 20:14

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Фахрий нишони билан тақдирланди
13 октябр 2023, 18:14

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Фахрий нишони билан тақдирланди

МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни МДҲ Фахрий нишони билан тақдирлади. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини эътироф этди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Александр Лукашенко билан учрашди
13 октябр 2023, 12:40

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Александр Лукашенко билан учрашди

Жума куни Ўзбекистон президенти МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига етиб борди. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказди. Улар савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди.

Қирғизистон МДҲ ҳудудида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизимини ишга туширди
13 июн 2023, 20:02

Қирғизистон МДҲ ҳудудида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизимини ишга туширди

Қирғизистонда МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилди. Июнь ойи бошидан буён мамлакатда Ўзбекистон ва Россиянинг тўрт нафар фуқароси ҳибсга олинган.

МДҲ миссияси Ўзбекистонда референдум юқори даражада ўтганини қайд этди
2 май 2023, 12:58

МДҲ миссияси Ўзбекистонда референдум юқори даражада ўтганини қайд этди

МДҲ бош котиби, Ҳамдўстлик кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев Ўзбекистонда референдум «юқори ташкилий даражада, эркин ва очиқ муҳитда» ўтганини айтди. У хорижий ОАВдаги мамлакатдаги заиф ахборот кампанияси ҳақидаги хабарларни «бутунлай ёлғон» деб атади.

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади
14 апрель 2023, 17:47

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади

2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петербургга боради
24 декабр 2022, 16:02

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петербургга боради

Ўзбекистон президенти 26−27 декабрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг ялпи мажлиси ўтказилди
28 октябр 2022, 09:56

Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг ялпи мажлиси ўтказилди

Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгашининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. У биринчи марта Россиядан ташқарида ўтказилмоқда. Мажлисда парламент аъзолари сайлов, референдум ва уларни кузатиш тўғрисидаги намунавий қонунларни кўриб чиқди.

Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр — президент
16 октябр 2022, 10:45

Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр — президент

Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда. Унинг таъкидлашича, дунёдаги янги хатарлар шароитида ҳамкорликда янги — «Термиз-Пешовар» ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» логистика йўлакларини ривожлантириш муҳим.

МДҲ мамлакатларида тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестри яратилиши мумкин
8 сентябрь 2022, 20:04 1

МДҲ мамлакатларида тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестри яратилиши мумкин

МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари томонидан ташкилотга аъзо мамлакатлар миллий қонунчилигига мувофиқ блокировка қилиниши шарт бўлган интернет-ресурсларнинг ягона реестрини яратиш муҳокама қилинди.

Россиялик сайёҳ Ўзбекистонда ўртача қанча пул сарфлаётгани маълум қилинди
25 август 2022, 12:28

Россиялик сайёҳ Ўзбекистонда ўртача қанча пул сарфлаётгани маълум қилинди

«Русский стандарт» банки тадқиқотида россиялик сайёҳлар учун МДҲ давлатларига бўлган қизиқиш юқорилиги қайд этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, россиялик сайёҳ ўртача ҳисобда Ўзбекистонда 6,8 минг рубл (1,2 млн сўм) сарфлайди.

МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари Москвада учрашди
24 июн 2022, 22:12

МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари Москвада учрашди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Москвада МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашди. Унда иштирокчилар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилди.

МДҲ давлатлари президентлари Санкт-Петербургда учрашади
24 декабр 2021, 18:06

МДҲ давлатлари президентлари Санкт-Петербургда учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон иқтисодиёти 30 йил мобайнида қандай ўзгарди?
10 декабр 2021, 09:59

Ўзбекистон иқтисодиёти 30 йил мобайнида қандай ўзгарди?

30 йил давомида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ЯИМининг умумий ҳажми уч баробардан зиёдга ўсди. 2020 йилда Ўзбекистон реал ЯИМ ҳажми 1991 йилга нисбатан 3,4 бараварга кўпайди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи 2,9 фоизга ошди. Мамлакат экспорти таркибида пахта хомашёси улуши кескин қисқариб, олтин етакчи экспорт маҳсулотига айланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 октябр 2021, 21:43

Жаҳон янгиликлари дайжести

«Толибон»нинг Aфғонистонда ўрмонларни кесиш ва ёғоч контрабандасини тақиқлагани, Италияда ишчиларга мажбурий COVID-сертификатлари жорий этилгани, LinkedIn ижтимоий тармоғининг Хитойдаги фаолиятини тўхтатиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ ва МДҲ саммитларида нутқ сўзлайди
13 октябр 2021, 20:27

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ ва МДҲ саммитларида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲнинг видеоалоқа шаклидаги саммитларида нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари аҳолиси бандлиги бўйича битимни тасдиқлади
17 сентябрь 2021, 11:09

Ўзбекистон МДҲ давлатлари аҳолиси бандлиги бўйича битимни тасдиқлади

Президент МДҲ иштирокчи-давлатлари аҳолиси бандлигига кўмаклашиш бўйича Битимни тасдиқлаш бўйича қарорни имзолади. Шартнома норасмий бандликни қисқартириш бўйича самарали ҳамкорликни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг